Тошкент: Маънавият, 2012. — 224 бет. — ISBN 978-9943-04-167-7.
Маънавиятдан ўзбекча-русча-инглизча-французча-арабча луғат.
Маънавий ҳаётта оид тушунчаларни теран идрок этиш, она тилимиздаги бу тушунчаларни англатувчи сўзларнинг бошқа тиллардаги муқобилларини билиш инсоннинг ҳар тарафлама камолотидай мураккаб жараёнлар учун муҳим омилдир. Ушбу луғат беш тилли бўлиб, унда мустақиллик шарофати билан эркин тараққиёт йўлига тушиб олган тилимиздаги маънавиятга оид сўзларнинг маънолари рус, инглиз, француз ва араб тилларига таржима қилинган.
Қўлингиздаги луғат кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Ундан рус, инглиз, француз ва араб тилларини ўрганаётган ўзбеклар, шунингдек, ўзбек тилини ўрганаётган рус, инглиз, француз ва араб тили вакиллари фойдаланишлари мумкин. Айни пайтда луғат ўзига хос маънавият кўприги сифатида турли миллат кишиларидаги маънавий-руҳий яқинликнинг мустаҳкамланишига, уларнинг бир-бирларидан маърифий озиқ олишларини янада қулайлаштиришга хизмат қилади.