Тошкент: Фан, 1993. — 375 б.
Алишер Навоий асарлари учун мулжалланган ушбу луғатга шоир асарларида энг кўп учрайдиган ва шунинг билан бирга, ҳозирги замон ўқувчиси учун тушунилиши кўпроқ қийинчилик туғдирадиган сўзлар киритилди.
Ушбу луғатнинг 1976 йилда ва 1983—85 йилларда чоп этилган «Навоий асарлари луғати» бир ва тўрт жилдлиларидан фарқи, дастлаб, ундан ўрин олган сўзларнинг деярли ярми олдинги нашрларга киритилмаган сўзларни ташкил қилса, бошқа ҳолларда уларнинг янги-янги маънолари биринчи бор қайд қилинди.
Луғат, асосан, Навоий тилидаги арабча ва форсча сузлардан иборат бўлгани учун, катта эҳтиёж сезилаётган «Арабча-ўзбекча» ва «Форсча-ўзбекча» луғатлар вазифасини ҳам ўташи мумкин.
Луғат, Алишер Навоий асарлари учун шоир ҳали ҳаёт экан пайтлардан бошлаб, то XIX аср охиригача пайдо бўлган нодир қадимий қўлёзма луғатлар асосида тузилди.
Шунинг билан бирга олдинги луғатлар юзасидан билдирилган танқидий фикрлар «Кисқача луғат»да ҳисобга олинди
Луғат мактаб ўкувчилари, студентлар, зиёлилар, ишчи ёшлар, шунингдек Навоий мухлисларига мўлжалланган.