Таҳрир ҳайъати: Ф. Назиров (раис), Ш. Ш. Шоабдураҳмонов, А. П. Ҳожиев ва бошқ. — Ташкент: Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашр., 2003. — 568 б.
Луғатнинг мазкур II жилди сўз ўзлаштиришнинг ташқи манбаи бўлмиш лотинча-русча шаклда тилимизга кириб келган тиббий байналмилал терминларга бағишланган. Унга синонимлари билан бирга 7000 га яқин термин киритилган.
Луғат кенг шифокорлар оммаси, талабалар, таржимонлар, нашриёт ходимлари ва тиббиёт билан қизиқувчи барча ўқувчиларга мўлжалланган.